"Милан" 40 ёшли Ибрагимовичга янги шартнома таклиф қилмоқчи, унинг маоши ўзгаради

Aziz Tukhtamuradov
19 фев 2022, 08:49
"Милан" Златан Ибрагимович билан шартномани узайтириши мумкин.

Клуб октябрь ойида 41 ёшга тўладиган футболчига янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Бироқ, Златан бунинг учун маоши камайишига рози бўлиши лозим. 

Айни пайтда у йилига 7 миллион евро маош олади. Янги келишув бўйича миланликлар унга йилига 3 миллион тўламоқчилар. Бонуслар, ўтказилган ўйинлар ва бонуслардан келиб чиққан ҳолда пул 5 миллионгача кўтарилиши мумкин. 

Златан март ойида ўтказиладиган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларидан сўнг келажаги борасида якуний қарорга келади. У Швеция билан жаҳон чемпионатида иштирок этмоқчи. 

Ибрагимович ушбу мавсумда А Серияда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Football Italia