Мессининг жияни "Барселона" болалар жамоасига қабул қилинди

Aslanov Jasurbek
22 сен 2014
"Барселона" ҳужумчиси Лионел Мессининг жияни Агустин Месси Каталония клубининг бололар жамоасига қабул қилинди
Олти ёшли Агустин керакли тестлардан ўтди ва 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар ўйнайдиган "Барселона" жамоси футболчисига айланди. Болалар бу жамоадан сўнг клуб академиясига ўтишлари учун имконият пайдо бўлади.
Агустин Лионелнинг акаси Родриго Мессининг ўғли ҳисобланади.

Aslanov JasurbekMuallif
Manba: sports.ru