

"Унинг илдизлари Аргентинада. У мамлакатни севади, одамлар эса буни яхши тушунишмайди. Уни доимо испаниялик сифатида қоралашади, аммо Лео аргентиналиклар каби кўп сифатларга эга. У ҳар таътилини шу ерда ўтказади, бундан ташқари у Росариода ўйланган.
Агар мамлакат тинч бўлганида, Мессининг фаолиятини Аргентинада тугатиши борасида менда ҳеч қандай шубҳа бўлмасди.
Мен бу ҳақда у билан гаплашмадим, аммо тахмин қилинган ҳодисалар унинг Аргентинага келишидан сўнг пайдо бўлиши мумкин.
Бу (Мессининг "Ньюэллс Олд Бойз"га қайтиши) қийин масала. Болалар мактабга бориши керак. Бу шаҳар - ҳақиқий жаҳаннамдир", - дейди Бьянкукки.



