Месси Париж-2024 Олимпия ўйинларида иштирок этиши мумкинми?

Khoja
13 фев 2024
Аргентина Олимпия терма жамоаси устози Хавьер Маскерано Лионель Мессини Париж-2024 Oлимпиадасига олиб кетишга тайёрлигини маълум қилди.

“Месси билан алоқаларим қандай? Ажойиб, Месси сингари футболчи бизга Олимпия ўйинларида катта ёрдам бериши мумкин. Агар у истаса, мен уни Олимпия терма жамоасига чақираман”, — деди Хавьер Маскерано.

Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинларида терма жамоаларга U-23 ёш тоифасидан катта бўлган уч нафардан футболчи олиб кетиш имкони берилади.

Маълумот учун, Месси Пекин-2008 Олимпия ўйинларида терма жамоаси билан ғолибликни қўлга киритган.


KhojaMuallif
Manba: championat.com