

"Фаворитларга келсак, Бразилия, Германия, Франция, Англия, Испания каби йирик жамоалар бор ва баъзиларини унутганимга аминман. Аммо бир ёки иккитасини танлашим керак бўлса, бгунги кунда Бразилия ва Франция бу жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш учун иккита асосий номзод деб ўйлайман", – деди Месси.
Бразилия терма жамоаси беш марта чемпион бўлию, мундиалларда энг кўп ғалаба қозонган жамоа бўлиб турибди. Франция терма жамоаси эса амалдаги Жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Қатардаги мусобақа 20 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади.
Аввалроқ Месси ЖЧ-2022 унинг учун охиргиси бўлишини тан олганди. Аргентиналик футболчи тўртта мундиалда қатнашган: 2006, 2010, 2014 ва 2018 йилларда.



