Месси "Эйбар"га қарши ўйнамайди. У Куманнинг рухсати билан машғулотларни ўтказиб юборди

Alisher
21 май 2021
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига сўнгги тур доирасидаги "Эйбар"га қарши ўйинда иштирок этмайди.

Аргентиналик футболчи мураббий Рональд Куманнинг рухсати билан "кўк-анорранглилар"нинг бугунги машғулотини ўтказиб юборди.

33 ёшли футболчи жорий мавсум "Барселона" сафида барча мусобақаларда 46та ўйинда майдонга тушиб, 38та гол уришга эришди.


AlisherMuallif
Manba: fcbarcelona.es