

"Агар Лео хоҳласа, осонгина айтиши мумкин: "Барса"га янги президент ва мураббий керак". Леода ҳар куни мавжуд бўлган қизил тугма бор, аммо у тугмани босмайди", - дейди аргентиналикнинг атрофидаги вазият билан яқиндан таниш бўлган нашр вакили.
Месси жорий мавсум "Барселона" сафида Ла Лига доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол ва 21та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли аргентиналик футболчининг "Барса" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



