

Футболчининг яна бир йил Сан-Себастьянда қолиш эҳтимоли кам. "Атлетико" ва Лондоннинг "Арсенал" клублари футболчининг атрофидагилар билан музокаралар олиб бормоқда.
Меринонинг амалдаги шартномаси тугашига 1 йил қолди. "Реал Сосьедад" унинг учун 20-25 миллион евро талаб қилмоқда.



