Мбаппе жароҳат олди ва машғулотни охирига етказа олмади ФОТО + ВИДЕО

Narzulla Saydullayev
12 июн 2018, 21:50
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе машғулотда жароҳат олди.

19 ёшли футболчи Одил Рами билан тўқнашувдан кейин шикастланди. Мбаппенинг тўпиғи жароҳат олди ва шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди.

Жароҳатнинг қанчалик жиддий эканлиги энди маълум бўлади. Французлар ЖЧ-2018ни 16 июнь куни Австралияга қарши ўйин билан бошлашади.






Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lequipe.fr