

«Агар барчаси мени қўлимда бўлганида Мбаппе «Барселона» футболчиси бўларди. 2017 йилда биз Неймарни 222 миллион еврога сотдик, бизда Килианни сотиб олиш учун етарли даражада пул ҳам бор эди. Мен Мбаппе билан келишувга ҳам эришиб бўлгандим, бироқ раҳбарият ўшанда Дембеле билан шартнома тузишга қарор қилганди», — деди Хавиер Бордас.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» 2017 йилда Неймарни ПСЖга 222 миллион еврога сотиб юборган ва ўша йили Усмон Дембелени 135 миллион еврога ҳарид қилганди.



