Матиас Норманн: "Шомуродов - Россия чемпионатининг энг яхши ҳужумчиси"

Alisher
8 окт 2019
"Ростов" ярим ҳимоячиси Матиас Норманн "Известия"га берган интервьюсида жамоадоши Элдор Шомуродовни Россия чемпионатидаги энг яхши футболчи деб атади.

- Жамоадошингиз Элдор Шомуродов ақлбовар қилмас натижалар қайд этмоқда. У аллақачон 10та гол урган ҳолда, тўпурарлар пойгасида олдинда бормоқда. Унинг натижалари ҳақида нима дея оласиз?

- Мен Шомуродовни Россия чемпионатидаги энг зўр форвард деб биламан. У жорий мавсумнинг деярли ҳар бир ўйинида гол урмоқда. У яхши натижаларга эга ва Элдор жамоамиз учун жуда ҳам фойдали ўйинчи. У ажойиб футболчи, - дейди Норманн.


Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Россия премьер-лигасининг ушбу мавсумида 12та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол уришга эришган.



AlisherMuallif
Manba: iz.ru