Мануэль Пеллегрини: «Давид Сильва жавоб учрашувида майдонга туша олмайди»

Narzulla Saydullayev
27 апр 2016
«Манчестер Сити» бош мураббийи Мануэль Пеллегрини «Реал» билан ўйиндан сўнг (0:0) ўз фикрларини билдирди.

«Жуда асабий ўйин бўлди, яхши ҳимояландик. Давид Сильва жароҳат олгунига қадар кўпроқ вазият яратишга уриндик. Мажбурий ўзгаришдан сўнг кўп тўп йўқотдик. Юта олмасанг нурсиз дуранг ёмон натижа эмас.

Бу мавсумда сафарда яхши ўйнаяпмиз. Мадридга худди бугунги ўйиндаги каби ғалаба учун тушамиз. Албатта, «Реал» кўпроқ ҳужум қилади. Барчаси иккинчи ўйинда ҳал бўлади.

Сильвада сонининг орқа мушакларида муаммо бор, у Мадридда ўйнай олмайди», – дейди Пеллегрини.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bbc.com