"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин

Alisher Ostonov
21 фев 2026
"Бавария" "Челси"дан ижарага олинган ҳужумчи Николас Жексонни сотиб олмайди.

Ёзда сенегаллик ҳужумчи Лондонга қайтади ва катта эҳтимол билан "кўклар" сафини тарк этади.

24 ёшли футболчига "Манчестер Юнайтед”, "Ньюкасл Юнайтед”, "Тоттенхэм" ва "Астон Вилла" клублари қизиқиш билдирмоқда. "Челси" Жексоннинг "Бавария"даги фаолияти давомида трансфер нархи пасайганини тушунмоқда, аммо лондонликлар ҳужумчини қанчага сотишга тайёрлиги айтилмаган.

Жексон жорий мавсумда барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол ва битта ассист қайд этди. Футболчининг Лондон клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2033 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 45 млн еврони ташкил этади.


Alisher OstonovMuallif
Manba: TEAMtalk