

"La Gazzetta dello Sport"нинг хабар беришича, "Наполи" 20 ёшли Майнуни қишки трансфер бозорида ярим ҳимояни кучайтириш ва бошқа ёш британиялик истеъдодларни сотиб олишдаги муваффақиятини давом эттириш учун идеал номзод сифатида кўрмоқда.
Италия чемпиони Майнуга у "Манчестер Юнайтед" асосий таркибида тушишни бошлагандан буён қизиқиб келади. Бироқ эҳтимолий трансферни амалга оширишда асосий омил — унинг собиқ жамоадошлари билан алоқаси.
Даниялик ҳужумчи Расмус Хойлунд ва Шотландия терма жамоаси аъзоси Скотт Мактоминей ҳозирда "Наполи"да ва англиялик ярим ҳимоячи Италияда собиқ МЮчилар билан бирлашишни истайди.



