

"The Touchline" маълумотларига қараганда, "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонни сотиб олиш учун шиддатли кураш олиб бормоқда.
"Ўрмончилар" Андерсон кетган тақдирда унинг ўрнига олиб келинадиган футболчини аллақачон аниқлаб бўлган. "Ноттингем Форест" бу трансфердан 100 миллион фунт (тахминан 115 миллион евро) даромад олиши кутилмоқда.
Эллиот Андерсон 23 ёшда. Хавбек жорий мавсум 44 расмий ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.



