Расман: "Манчестер Юнайтед" собиқ дарвозабони "Бока Хуниорс"га ўтди

Iskandarov Abdulaziz
9 авг 2022
Бу ҳақида Аргентина клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Жисмоний жиҳатдан яхшиман. Аргентинада машғулот ўтказиш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман. Мураббий Чики Тапиадан миннатдорлигимни айтишим жоиз",- дейди Ромеро клуб матбуот хизматига. 

Эслатиб ўтамиз,  Италиянинг "Венеция" клуби ҳозирга қадар унинг сўнгги жамоаси бўлиб турганди. Ромеронинг шартномаси 2022 йилнинг 1 июль санасида якунига етганди. Кипер "Венеция" таркибида 16та учрашувда майдонга тушди, ўз дарвозасидан 33та тўп олиб чиқди. 


Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: Чемпионат