

Унинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" томонидан бўлаётган қизиқишлар эса шунчаки миш-миш бўлиб чиқди. Айни дамда "Интер" 28 ёшли хорватиялик билан шартномани узайтириш борасида ишламоқда. Келаси ҳафтада томонлар бу борада якуний ишларни олиб боришади.
Брозович 2015 йилдан буён миланликлар шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг амалдаги келишуви 2022 йилга қадар давом этади.



