"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Линделёф Швеция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди

Alisher
30 мар 2021
"Манчестер Юнайтед" ва Швеция терма жамоаси ҳимоячиси Виктор Линделёф "шахсий сабабларга кўра" жамоа йиғинини тарк этди.

Бу ҳақда Швеция терма жамоаси бош мураббийининг ёрдамчиси Петер Веттергрен хабар берди.

26 ёшли футболчи 31 март куни бўлиб ўтадиган Эстония терма жамоасига қарши ўйинда майдонга тушмайди.

Олдинроқ Линделёф ЖЧ саралаши доирасидаги Грузия (1:0) ва Косово (3:0) терма жамоаларига қарши ўйинларда 90 дақиқадан ҳаракат қилган эди.


AlisherMuallif
Manba: Goal