

Манбага кўра, 29 ёшли ҳимоячи ижара асосида ўйнайди. Музокаралар якуний босқичга етган.
"Барселона" Умтити билан шартномасини 2026 йил охиригача узайтириб, маошини камайтирганди.
Умтити ўтган мавсум "Барселона" сафида 1 та ўйинда майдонга тушган. Футболчи охирги 3 мавсум Каталония клубида 35 та ўйинда қатнашган.



