

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
Маълумотларга кўра, ЎФА Каннаваро билан келишувга эришишга яқин. Унинг штабида Чиччо Троизе ёрдамчи мураббий ва Эугенио Альбарелла спорт мураббийи сифатида ишлайди. Каннаваро 13 октябрь куни Уругвайга қарши ўйинда дебют қилиши мумкин.
Аввалроқ машҳур инсайдер Фабрицио Романо Ўзбекистон футбол ассоциацияси Каннаваро билан боғлангани ҳақида хабар берган эди.



