Манба: Каннаваро Қатардаги машғулотларга кенгайтирилган таркибдан жой олган футболчиларни чақиради

Sherzod Nurmatov
2 янв 2026
Championat.asia сайти асосчиси Нодирхўжа Юлдашев Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги йиғинига жалб этилаётган ўйинчилар хусусида гапирди.

"Кўпчилик МТЖдаги таркиб ҳақида гапиряпти. Ҳали тўлиқ таркиб чиқмаган ҳолда айтаман, аввалига Каннаваро ички чемпионатдаги МТЖнинг асосий ўйинчилари билан йиғин қилишни режа қилди. Кейин эса фикридан қайтди ва клублардаги етакчи футболчилар, МТЖдан жойи "гарант" бўлганларга тегмасликка қарор қилди.

Қатардаги машғулотларга терма жамоанинг кенгайтирилган таркибидан жой олган ва шу кунгача терма жамоага чақирилмаган футболчиларни жалб қилган", – дейилади хабарда.

Аввалроқ Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олгани ҳақида хабар берган эдик.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: t.me/Nadirkhuja