"Малага" ҳимоячиси: "Барса" гол уришидан олдин тўп майдондан чиқиб кетганди" (ФОТО)

Aslanov Jasurbek
22 окт 2017
"Малага" ҳимоячиси Луис Эрнандес "Барселона"га қарши баҳсда (0:2) Жерар Деулофеунинг голини ҳисобга олган ҳакам Пабло Фуэртесанинг қароридан ғазабланди.

Каталонияликлар Люка Динь чап қанотда Деулофеуга ўзатма берганидан сўнг ҳисобни очишди, аммо тўп майдонни тарк этиб бўлганди.

"Тўп майдонни тарк этиб бўлганди. Яна ҳакам қароридан азият чекяпмиз.

Ҳакамларнинг иши оғирлиги ҳақида доимо айтганман, аммо "Эйбар"га қарши ўйинда офсайддан гол ўтказдик, кейин "Валенсия"дан. Тўққизта ўйиннинг олтитасида ҳакамларнинг хатоси туфайли дарвозамиздан тўпни олиб чиқдик" - дейди Эрнандес.



Aslanov JasurbekMuallif
Manba: sports.ru