Максвелл: Бразилия терма жамоасига чақирилганлигимдан хурсандман

Tolibjon Qosimov
31 июл 2013
Франциянинг “ПСЖ” клуби ҳимоячиси Максвелл, Швейцария терма жамоасига қарши бўладиган ўртоқлик учрашувида, Бразилия терма жамоасига чақирилганлигидан жуда хурсанд эканлиги айтиб ўтди, деб хабар беради Жанубий Америка ОАВ.

Ўртоқлик учрашуви Швейцариянинг Базель шаҳрида бўлиб ўтади.

“Мен терма жамоага чақирилганлигимдан бахтиёрман. Тан олиб айтишим керакки, бу таклиф мен учун кутилмаган ҳолат бўлди. Энди бу бахтли онларимни оилам билан баҳам кўраяпман. Воқеларнинг бундай ривожи менга янада кучлироқ ўйнашимга туртки беради. Мен қўлимдан келганича яхши ўйнаб, ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан”, - дейди Максвелл.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com