Ляказетт: "Артета танаффусда ўйинчилардан норозилигини айтди ва қаттиқ бақирди"

Alisher
7 янв 2020
"Арсенал" ҳужумчиси Александр Ляказетт жамоа бош мураббийи Микель Артета "Лидс Юнайтед"га қарши Англия кубоги 1/32 финал учрашуви танаффуси пайтида футболчиларга қаттиқ танбеҳ берганини айтди.

"Артета танаффус пайтида нима деди? У жуда кўп бақирди. У норози эди, чунки бизга "Лидс" худди шундай ўйнашини тушунтирганди, аммо жамоа мураббийнинг айтганларига амал қилмади", - дейди ушбу учрашувда сардор сифатида ўйнаган Ляказетт. 

Эслатиб ўтамиз, 1/16 финалда "Арсенал" "Борнмут" билан учрашиши аниқ бўлди. 

27 очко тўплаган "Арсенал" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди. "Лидс Юнайтед" эса 52 очко тўплаган ҳолда Чемпионшмпда пешқадамлик қилмоқда.


AlisherMuallif
Manba: ВВС