

“Трансфер ойнаси очиқ экан, ҳозирча Йовичнинг келажаги ҳақида ҳеч нарсани тасдиқлай олмайман. У ҳозир “Реал” ўйинчиси. Мен қарор қабул қиламан. Аммо содир бўлиши мумкин бўлган нарсаларни муҳокама қилмоқчи эмасман. Ҳар қандай нарса бўлиши мумкин. У бугун ўйнайди”, — дейди Зидан.



