Луис Суарес Бразилиядаги шаҳарнинг фахрий фуқароси бўлди

Sherzod Nurmatov
30 ноя 2023
Афсонавий уругвайлик футболчи Порту Алегрида ўзига хос эътирофга сазовор чиқди.

Уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес Бразилиянинг Порту Алегри шаҳрининг фахрий фуқаросига айланди, деб хабар бермоқда "Uruguay Football ENG" Twitter саҳифаси.

Хабар қилинишича, Уругвай ва Жанубий Америка футболи афсонаси Рио Гранди ду Сул штати парламенти томонидан бериладиган энг олий мукофот – Фаррупилья медали билан ҳам тақдирланган.

Шу тариқа 36 ёшли Луис Суарес Порту Алегрида маҳаллий "Гремио" клубида ўтказилган мавсумни юқори баҳолади, унда форвард 51 та ўйин ўтказиб, 26 та гол урди ва штат чемпионлигини қўлга киритди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Uruguay Football ENG