Луис Энрике: «ПСЖ билан баҳс қизиқарли бўлиши аниқ»

Narzulla Saydullayev
14 фев 2017, 09:22
«Барселона» устози Луис Энрике ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги ПСЖга қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.

«Охирги бир неча ҳафта ПСЖ жуда яхши ўйнади. Улардан яхшироқ ўйнаб ютишимиз керак. Эмерини танийман, у бизни ҳаётимизни оғирлаштиришга уринади.

Осон бўлмаган, бўлмайди ҳам. ПСЖ ўша ўйинларда осон таслим бўлмаган ва охиригача курашган. Бизни жуда яхши билишади. Жуда қизиқарли ўйин бўлишига шубҳа йўқ», – дейди мураббий.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uefa.com