Луис Энрике: "Педри - ҳақиқий Гарри Поттер"

Mirjalol Normatov
13 дек 2022
Испания термаси собиқ бош мураббийи Луис Энрике ярим ҳимоячи Педрини киноқаҳрамон Гарри Поттерга ўхшатди.

"Педри - ҳақиқий Гарри Поттер. Тўпни афсунгар каби бошқара олади, жисмоний жиҳатдан эса уни маҳлуқ деса бўлади. Хатто қийин вазиятларда ҳам ақлли фикрлайди.

У менга Иньестани эслатмоқда. Бундай футболчилар жаҳон чемпионатида барчани ўзига қарата олади", - деди Энрике.

20 ёшли Педри Қатардаги жаҳон чемпионатида 4 ўйинда майдонга тушди. Энрике ушбу мундиалдан кейин истеъфога чиқарилди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Twitch