

Лондон клубидаги молиявий қийинчиликлар сабабли ҳимоядаги етакчисини 93 миллион еврога сотишмоқчи. Бу суммани эса "шаҳарликлар" тўлашлари мумкин. Сабаби ушбу трансферни "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ўзи сўраган. Порро орқали испаниялик мутахассис ўн қанот ҳимоядаги муаммоларни ёпишни режа қилган.
Маълумот учун, Порро 2019-2022 йиллар оралиғида "Манчестер Сити" тизимида ҳаракат қилган, бироқ ҳимоячи "Сити" сафида битта ҳам ўйинда иштирок этмаган.
26 ёшли ҳимоячи жорий мавсум 38 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 1 та гол ва 6 та ассист бор. Уни "Тоттенхэм" билан тузган шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунланди.



