Луис Энрике: "Месси ва Неймар клублар ўртасидаги мундиалда ўйнай олишини ҳеч ким билмайди"

Aslanov Jasurbek
18 дек 2015
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида ҳужумчилар Лионель Месси ва Неймар ўйнашини билмайди.

Кеча Аргентина терма жамоаси футболчисининг буйрагида оғриқ пайдо бўлган эди, бразилияликда эса енгил оёқ жароҳати бор.

"Финалда уларни майдонга тушира оламизми, йўқми, билмайман. Бу ҳақда ҳеч ким билмайди" - дейди Луис Энрике.

"Барселона" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида "Ривер Плейт"га қарши ўйнайди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Marca