

Ушбу лавозимга номзодлардан бири ўтмишда миллий жамоа билан бирга ишлаган Луи ван Галдир, дея хабар берди Voetbalprimeur. Мутахассис ҳозирда ишсиз, у жамоа бошқарувига қайтса, ўзини бахтиёр ҳис этган бўларди.
Ван Галнинг сўнгги иш жойи "Манчестер Юнайтед" бўлганди. У Манчестерни 2016 йилда тарк этган.
Мутахассис фаолияти давомида "Аякс", "Барселона", "АЗ Алкмар" ва "Бавария"да мураббийлик қилган. 2000 йилдан 2002 йилгача ва 2012 йилдан 2014 йилга қадар Нидерландия терма жамоасини бошқарган.



