Лопетеги: "Ўйинни ёмон бошлаганимиз учун натижа ҳам шундай бўлди"

Aslanov Jasurbek
27 сен 2018
"Реал" бош мураббийи Хулен Лопетеги ЛаЛиганинг 6-турида "Севилья"дан учралган мағлубият (0:3) ҳақида фикр билдирди.

"Ўйин старти ёмон бўлгани учун натижа ҳам шундай бўлди, биз рақибга прессинг уюштирмоқчи бўлгандик. Рақиб ажойиб ўйин кўрсатди. Иккинчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қилдик, вазиятлар яратдик. Аммо мағлубиятни қабул қилиб, "Севилья"ни табриклашимиз керак. Ушбу муваффақиятсизлик менталитетимизга боғлиқ деб ўйламайман, аммо мағлубиятимизга бир қатор сабаблар бор. Чемпионатда шундай бўлиб туради. Энди бизни "Атлетико"га қарши баҳс кутиб турибди" - дейди Лопетеги.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Marca