

“Ҳа, бу ҳақиқат. У ўз ёш тоифасидагилар (2002 йил туғилган) орасида энг иқтидорли футболчилардан бири ҳисобланади ва Осиёнинг энг яхши беш ўйинчиси қаторида. Бу зўр футболчи. Жуда ажойиб.
Ўйлашимча, у Жоау Мариудан кучлироқ бўлади. Ишонаманки, мазкур футболчи яқин йилларда "Локомотив”нинг ўйинини аниқлаб беради”, дея қайд этган Белоус.
Аввалроқ, Жалолиддинов “Бешиктош”ни эмас, “Локомотив”ни танлагани ҳақда маълумот бергандик.



