

"Локомотив" "Озоди" ўйингоҳида 19:00дан 20:00га қадар машғулот олиб борди. Эртага ушбу стадионга кўп мухлис келиши кутиляпти. Бизга маълум бўлишича, дарвозалар ортидаги секторларга кириш бепул, марказий секторлар учун эса 5 доллардан чипта сотилмоқда. (Албатта, Эрон пулини АҚШ долларига ўгирганда).
"Темирйўлчилар"ни эртанги баҳсга қанча томошабин келиши ўйлантираётгани йўқ, чунки барчанинг мақсади Теҳрондан ғалаба қозониб қайтиб кетишга қаратилган. Жамоада ҳаммаси жойида ва йигитлар бўлажак ўйинга тайёрлар. Шу ўринда "Истиқлол" билан кечадиган учрашувда "Локомотив"га омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.






