"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр

Sherzod Nurmatov
1 дек 2025
"Реал" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга фаолиятини "Ливерпул"да давом эттириши мумкин, деб хабар берди "Caught Offside".

Манбанинг хабарига кўра, "Ливерпуль" 23 ёшли франциялик ярим ҳимоячи учун "Реал"га деярли 60 миллион евро таклиф қилишга тайёр, у бу мавсумда атиги тўрт марта асосий таркибда майдонга тушди.

Камавинга жорий мавсум барча мусобақаларда 14 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 1 та голга ассистентлик қилган.

Ярим ҳимоячининг "Реал" билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt унинг қийматини 50 млн еврога баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Caught Offside