

"Мамлакатимизда Европадаги энг эски стадионлар жойлашган, уларнинг ўртача ёши 70 йилдан ошади. Вазият ўзгаришни бошлаяпти, бироқ янги иқтисодий модел камида 6-7 йилдан кейингина тўлиқ куч билан ишлай бошлайди. Унгача бошқа лигалар билан орамиздаги фарқ фақат катталашиб боради", — деди Де Сиерво.
Шунингдек, у 2032 йилги Европа чемпионати Италия учун охирги муддат эканини таъкидлади. Ҳозирда Миланда 1 миллиард евродан ортиқ инвестиция киритиладиган янги стадион лойиҳаси, шунингдек, "Лацио" ва "Рома"нинг муҳим режалари бор. Генуя ва Флоренцияда ҳам стадионларни трансформация қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Италия ва Туркия Евро-2032 мезбонлари ҳисобланади.



