"Ливерпуль" ўз ўйинчисини 20+7,5 млн фунтга сотади

Alisher
10 авг 2024
Фабиу Карвалью "Ливерпуль"дан кетади.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, мерсисайдликлар "Брентфорд" вингерини сотишади. "Қизиллар" португал учун 20 млн фунт олишади, шунингдек 7,5 млн евро бонуслар сифатида кўзда тутилади. "Ливерпуль" қўшимча тарзда ўйинчининг кейинги сотувидан 17,5% олади.

Карвалью "Брентфорд" таклифини қабул қилди ва тез орада тиббий кўрикдан ўтади.

Вингер "Ливерпуль"га 2022/23 йилги мавсумда келганди. У сўнгги йилни ижарада ўтказди: аввалига "Лейпциг"да, кейинчалик "Халл"да.


AlisherMuallif
Manba: x.com/FabrizioRomano