"Ливерпуль" ўйинчиси ўз мамлакатида йил футболчиси деб топилди
Aslanov Jasurbek
28 ноя 2016
"Ливерпуль" ҳимоячиси Рагнар Клаван Эстониянинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Эстония футбол ассоциацияси томонидан ўтказилган сўровномада 62 журналистнинг 56 нафари Клаванга овоз берди. Рагнар кетма-кет 3 йил ушбу совринга эга чиқмоқда. Умумий ҳисобда у тўрт маротаба Эстонияда йил футболчиси деб топилган.