"Ливерпуль" Орельен Тчуамени атрофидаги вазиятни кузатмоқда

Omonjon To`xtamirzayev
4 ноя 2024
Инглиз клуби январь ойидаги трансфер ойнаси вақтида ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни мақсад қилган.

Маълум бўлишича, "қизиллар" Тчуамени жамоанинг марказий зонасини кучайтира олади, деб ҳисоблашади.  

Шунингдек, футболчининг "Реал"даги ўрни аввалгидек эмаслиги, инглизларга ушбу трансферни амалга ошириш осонроқ бўлишига замин яратадигандек кўринмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда "Реал" Тчуаменига ортиқ ишонмаётгани хабар қилинганди. 


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: RMC Sport