

Бу инглизларнинг мазкур мусобақадаги иккинчи йирик ғалабаси ҳисобланади. Бунга қадар кубокни "Манчестер Юнайтед" клуби 2008 йилда қўлга киритганди. Мусобақанинг 2012 йилги финалида эса "Челси" Бразилиянинг "Коринтианс" клубига ютқазиб қўйганди (0:1).
"Ливерпуль" ҳам турнирнинг 2005 йилги финалида "Сан-Паулу"(0:1) жамоасига имкониятни бой берган эди.
Маълумот учун, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигини 12 марта Европа, 4 марта Жанубий Америка клублари қўлга киритган. Осиё, Океания ва Африка жамоалари ҳисобидаги кубоклар сони – 0.




