

Япония терма жамоаси бош мураббийи Хадзимэ Мориясу ярим ҳимоячи Ватару Эндо операция қилганини ва бу мавсумда "Ливерпуль" сафида майдонга тушмаслигини маълум қилди.
Эндо 11 февраль куни "Сандерленд" устидан 1:0 ҳисобидаги ғалабада оёғини жароҳатлаб олган.
"Мен у операция қилганини эшитдим. Ҳаммаси яхши ўтганини эшитдим, лекин батафсил маълумотларни билмайман", — деди Мориясу Nikkah Sports нашрига.
"Унинг режаси — жаҳон чемпионатига тайёр бўлиш, шунинг учун энди операциядан кейинги реабилитация жараёни кўриб чиқилмоқда. У жаҳон чемпионатида ўйнаши учун ўзи, клуб ва биз ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқаришимиз керак", — деб қўшимча қилди Мориясу.




