

ЕЧЛнинг 1-турида “Ливерпуль” “Аякс”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. Мерсисайд клуби ЕЧЛ гуруҳ босқичининг дастлабки 2 та турида илк бор ўз дарвозасидан битта ҳам тўп олиб чиқмади. Бундай ҳолат клуб тарихида илк бор рўй берди. Шунингдек, инглиз клуби ўз тарихида иккинчи бор гуруҳ босқичининг дастлабки 2 та ўйинида ғалаба қозонди. Бундай натижанинг биринчиси 2008/09 йилги мавсумда қайд этилганди.



