"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда

Alisher Ostonov
25 май 2025
"Брайтон" ҳужумчиси Жоау Педро ёзда жамоани тарк этиши мумкин.

Бразилиялик футболчи "Ливерпул"нинг қизиқишлар доирасига киради. Манбага кўра, футболчига "Ньюкасл" ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Ҳужумчининг трансфери 50 млн евро атрофида бўлиши мумкин. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Педро жорий мавсум 30 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 7 та ассист қайд этди.

"Ливерпул" жорий мавсумда АПЛ чемпионига айланди.



Alisher OstonovMuallif
Manba: Talksport