

"Ливерпуль" "Бенфика" марказий ҳимоячиси Антониу Силвага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "A Bola" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Лиссабон клуби 19 ёшли футболчини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Қайд этилишича, Юрген Клопп жамоаси ҳимоя чизиғидаги ўйинчилар билан муаммога дуч келаётгани учун Силванинг трансферига қизиқиш билдирмоқда. "Ливерпул"нинг кўплаб футболчилари жароҳат олган ва бу омил португалиялик вундеркинднинг янги жамоага ўтишини тезлаштириши мумкин.
Ҳозир Силва Португалия терма жамоаси билан Қатардаги Жаҳон чемпионатида қатнашмоқда. У 1 та ўйинни тўлиқ ўтказди – Жанубий Корея билан (1:2).




