Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"ни тор-мор этди

24 авг 2026, 02:25
Испания Ла Лигаси 2-тур доирасидаги учрашув якунланди.

"Эльче" — "Барселона" 0:5

Голлар: 14, 67 - Рафинья, 45+3 - Карим Адейеми, 71, 78 - Фермин Лопес

“Эльче”: 1. Матиас Дитуро, 23. Виктор Чуст, 22. Давид Аффенгрубер, 2. Буба Сангаре, 5. Федерико Редондо (6. Педро Бигас, 81’), 8. Марк Агуадо (16. Мартим Нету, 64’), 12. Гонсало Вильяр дель Фрайле, 11. Херман Валера, 20. Тете Моренте (21. Лукас Сепеда, 64’), 29. Али Хуари (10. Факундо Буонанотте, 64), 14. Фер Ниньо (9. Эсекьель Понсе, 69’).

Захира: 43. Алехандро Итурбе, 26. Матиа Барзич, 17. Хосан, 19. Грэйди Диангана, 47. Хави Морсильо, 30. Алваро Падилла, 36. Умару Конаре.

“Барселона”: 1. Жоан Гарсия, 24. Эрик Гарсия, 18. Жерард Мартин, 15. Андреас Кристенсен, 22. Марк Берналь (23. Жюль Кунде, 80’), 10. Ламин Ямаль (17. Энтони Гордон, 65’), 7. Фермин Лопес, 11. Рафинья (2. Жоау Канселу, 80’), 6. Гави (8. Педри, 45’), 36. Хави Эспарт, 14. Карим Адейеми (20. Дани Ольмо, 65’).

Захира: 13. Войцех Шенсни, 31. Эдер Альер, 5. Пау Кубарси, 26. Альваро Кортес, 29. Хамза Абдулкарим, 28. Бриан Фаринас, 33. Жорди Пескер.

Огоҳлантиришлар: 33 - Али Хуари

90+3. Ўйин якунланди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

85. Гордоннинг зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон ушлаб олди.

84. Сўнгги дақиқаларда барселоналиклар тўлиқ устунлик қилишмоқда. Майдон эгалари ҳеч нарса қилиша олмаяпти.

80. Буёғига “Эльче” шунчаки ҳисобни ўзгартирмасликка ўйнаса ҳам бўлади.

gettyimages-2291195878-2048x2048.jpg

79. ГОЛ! Ферминдан ҳам дубль! Эспартнинг узатмасидан сўнг Лопес ҳимоячиларни алдаб, дарвозани ишғол қилди.

76. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

72. Масала ҳал!

gettyimages-2291195884-2048x2048.jpg

71. ГОЛ! Фермин Лопес ҳисобни йириклаштирди! Гордон дарвозабон билан бирга-бир чиқиб борди ва тўпни Ферминга узатди, унинг зарбаси аниқ бўлди.

71. Ольмонинг ерлатиб берган зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди.

70. Буонаноттенинг зарбасини Гарсия қайтарди!

68. Буёғига вақт кам қолди, улгурармикин энди “Эльче”?!

gettyimages-2291195774-2048x2048.jpg

67. ГОЛ! Рафиньядан дубль! Гордоннинг ерлатиб берган узатмасидан сўнг бразилиялик ҳужумчи дарвозани ишғол қилди.

66. Сепеданинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

63. Мезбонлар тарикибида бирйўла учта ўзгариш амалга оширилмоқда, нимадир ўзарармикин?!

53. Ямалнинг кучли зарбаси ноаниқ бўлди.

52. Морентенинг кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.

47. Ҳужум навбати “Барса”да, бу сафар Рафиньянинг зарбаси кучсиз чиқди.

47. Ниньо яхши вазиятга чиқиб борди, бироқ дарвозага зарба бера олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+6. Дастлабки бўлим якунланди.

45+4. Ушбу бўлимда барчаси ҳал, энди мезбонлар танаффусдан бошқача ҳолатда қайтиши керак бўлади.

gettyimages-2291191770-2048x2048.jpg

45+3. ГОЛ! Адейеми ҳисобни оширди! Рафиньянинг узатмасидан кейин Карим тўпни дарвоазага киритди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

45. Гави жароҳат олди, ўрнига Педри майдонга тушди.

43. Адейемининг ерлатиб берган узатмасини бўш дарвозага киритиб қўядиган футболчи топилмади.

42. Тўп назоратида устунлик мезбонларда, бу “Барса”га қарши ўйинларда жуда камчилик жамоаларда бўлади.

35. “Эльче” қатор ҳужумлар ташкил этмоқда, аммо якун бўлмаяпти. Ҳозир ҳам Хуари қулай вазиятдан дарвоза томон зарба бера олмади.

30. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

24. Ниньо дарвозабон билан бирга-бир чиқиб борди, аммо якуний зарбани бера олмади…

18. “Эльче” футболчисининг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

15. Тезкор гол урилди, энди буёғига майдон эгалари фаоллашиши керак янада.

gettyimages-2291189843-2048x2048.jpg

14. ГОЛ! Рафинья ҳисобни очди! Бразилиялик ҳужумчи пенальтини аниқ амалга оширди.

13. Пенальти, “Эльче” дарвозаси томон! Рафинья жарима майдончаси ичида йиқитилди.

6. Ямаль жуда яхши вазиятга чиқиб бориб тривелла услубда зарба берди, аммо ноаниқ бўлди.

5. Ўйин фаол бошланди, икки жамоа ҳам тўп назоратини ўзига олишга ҳаракат қилмоқда. Майдон эгалари ҳозирча бу борада фаол.

1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Испания Ла Лигаси 2-тур доирасидаги "Эльче" — "Барселона" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›