

ОФК Элит Чемпионлар Лигаси
23.11.2026, 23:15. Жидда, "Қирол Абдуллоҳ Спорт Сити" стадиони.
"Ал Иттиҳод" — "Пахтакор" 2:0
Голлар: 7 - Муҳаннад Ал Шанқити, 47 - Жорж Иленихена
Бош ҳакам: Умар Алали (БАА)
Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Алҳаммади (БАА), Жасем Ал-Али (БАА)
Захира ҳаками: Яҳё Алмулла (БАА)
ВАР: Муҳаммад Обайд Хадим (БАА)
АВАР: Холид Халаф (Қатар)
Назоратчи: Али Сабоҳ Ал-Қайси (Ироқ)
Комиссар: Муҳаммад Манго (Иордания)
"Ал Иттиҳод": 1. Предраг Райкович, 2. Данило Луис (с), 6. Саад Ал Моса, 8. Мухтар Али, 10. Ҳуссем-Эддин Ауар (23. Жоржиньо Вейналдум, 73’), 13. Муҳаннад Ал Шанқити (32. Аҳмед Юсеф Алжулайдан, 80’), 22. Марван Ал Саҳафи (27. Аҳмед Ал Ғамди, 80’), 25. Фарис Рифат Абди, 30. Дион Лопи, 34. Стивен Бергвейн (11. Солиҳ Ал Шеҳри, 84’), 99. Жорж Иленихена (21. Юссеф Эн-Несири, 73’).
Захира: 4. Ян-Карло Симич, 29. Фарҳаҳ Ал Шамрани, 42. Муат Фагиҳй, 50. Муҳаммад Салим Алабси, 60. Ракан Кааби, 66. Муҳаммад Али Барнави, 88. Усама Муборак Ал Мермеш.
"Пахтакор": 12. Владимир Назаров, 4. Заид Таҳсин Ҳантуш, 10. Акмал Мозговой (33. Сайдалиев Куваниш, 73’), 13. Муҳаммадали Дилшодбеков (90. Стивен Чинеду, 31’), 17. Достонбек Ҳамдамов (с) (8. Дилшод Саитов, 73’), 22. Муҳаммад-Бобур Каримов, 23. Абдурауф Бўриев, 34. Шерзод Насруллаев (44. Эрманов Диёр, 63’), 50. Фламарион Фильо, 55. Абдумажидов Муҳаммадрасул, 77. Ойбек Бозоров (9. Иброҳим Ибрагимов, 63’).
Захира: 35. Санжар Қувватов, 11. Ҳожимат Эркинов, 18. Абубакир Шукуруллаев, 20. Дилшод Абдуллаев, 26. Даврон Тўлаганов, 29. Аймен Ҳуссейн.
Огоҳлантиришлар: 56 - Акмал Мозговой
90+3. Ўйин якунланди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
90. Эн-Несирининг зарбаси рекошетга учраб, майдонни тарк этди.
89. Қандай вазият?! Фламарион Чинедуни бирга-бир вазиятга олиб чиқди, бироқ у йиқилди, бош ҳакам пенальти йўқлигини билдирди…
89. Қарши ҳужум мезбонлардан: рақиб футболчиси тепган тўпни Назаров қайтарди!
88. Эрмановнинг олисдан йўллаган кучли зарбасини Райкович бартараф этди…
85. Чинедунинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.
81. Сўнгги декада бошланди: камбэкка улгурса бўлади, аммо қийин…
76. Фламарионнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлмоқда…
74. Айни шу пайтда ФутболТВ телеканалида эфир қайтди.
73. “Шерлар” сафида яна иккита ўзгариш бўлибди.
63. “Пахтакор” сафида иккита ўзгариш амалга оширилди.
60. Айни шу чоғда эфир узилиб қолди…
51. “Ал Иттиҳод” олдинга ўтмоқда яна, жамоанинг ҳужумилари хавфли тус олмоқда.
50. Яна бир зарба бўлди Абдидан, бунисини Назаров қайтарди.
48. Энди “шерлар”нинг олдида яна қийин вазият бўлиб турибди.
47. ГОЛ! Иленихена ҳисобни оширди. Узоқдан берилган зарбасидан сўнг дарвоза тўсинига тегиб қайтди, сўнг Жорж дарвозани ишғол қилди.
46. Мезбонлар яна фаол.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+2. Дастлабки бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
44. Ойбек Бозоровнинг узоқдан берган кучли зарбасини ҳам Райкович бартараф этмоқда…
38. Мезбонлардан иккита зарба бўлди, иккисини ҳам тошкентликлар ҳимоячилари блоклашди.
33. Фламарионнинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб қайтмоқда.
33. Чинеду сал қолса акробатик услубда зарба бериши мумкин эди, аммо ўхшамади.
31. Дилшодбековда муаммо кузатилдими, унинг ўрнига Чинеду тушди. Қизиқ.
31. Ҳамдамовдан яна бир зарба, бу сафар рақиб посбони тўпни қайтарди…
29. Ал Саҳафининг ерлатиб берган зарбасини Владимир бартараф этди.
28. Охирги дақиқаларда тошкентликлар ҳужумларда фаол бўлмоқда.
21. Достон Ҳамдамовнинг узоқдан йўллаган ўта учли зарбаси бироз ноаниқ кетди.
17. Йўқ, пенальти бекор, ўша вазиятда оффсайд бўлган экан.
17. Пенальти, “Пахтакор” дарвозааси томон.
15. Ҳуссем-Эддин Ауарнинг дарвозага яқин масофадан йўллаган кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
11. Мезбонлар яна олдинга ўтмоқда, ҳужумлар сони ортмоқда.
8. Энди “шерлар” имкон қадар фаолликни оширишлари зарур.
7. ГОЛ! Шантиқи ҳисобни очди. Жарима майдончаси ичида ерлатиб берилган зарба натижасида тўп дарвоза тўридан жой олмоқда…
6. Рақиб футболчисининг зарбасини Назаров бартараф эта олди.
2. Илк дақиқаданоқ мезбонлар фаоллик кўрсатмоқда.
1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Элит ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Ал Иттиҳод" — "Пахтакор" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



