"Лилль" футболчиси "Ньюкасл" учун тиббий кўрикдан ўтди

Mirjalol Normatov
27 июн 2022
"Лилль" ҳимоячиси Свен Ботман "Ньюкасл"га ўтмоқда.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, томонлар ўртасидаги шартнома 2027 йил ёзига қадар давом этади. У янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтиб бўлди.

"Лилль" ушбу трансфердан 37 миллион евро ишлаб олади. Ўтган мавсумда у 25 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 1 ассист қайд этди.

Ёзги трансферлар ойнаси вақтида футболчини сотиб олиш учун "Милан" ва "Вест Хэм" каби клублар жиддий курашганди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: twitter.com/fabrizioromano