Леонардо Бонуччи "Ювентус"га қайтиши мумкинлигини тасдиқлади

Mirjalol Normatov
27 июл 2018
"Милан"нинг янги спорт директори Леонардо ҳимоячи Леонардо Бонуччининг "Ювентус"га қайтиши мумкинлигини тасдиқлади.

"Бир неча клублар қатори "Ювентус" вакиллари билан ҳам учрашдим. Бонуччининг ўзи "Ювентус"га қайтиши борасида клубдагилар билан гаплашиб кўришимни истади. Агарда барчаси ўхшаса, трансферни расмийлаштирамиз.

Биз бунинг амалга ошишига қарши эмасмиз. Унинг жамоадан кетишини инкор қилмайман", - деди Леонардо.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Football Italia