

Манкунианликлар "Арсенал"га ўз майдонида мағлуб бўлди, "Фулхэм" билан эса 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Шунингдек, жамоа Англия лига кубогида "Гримсби Таун"га имкониятни бой бериб, турнирни тарк этди.
"Барчага қийин, лекин энди бу тарихга айланди. Энди "Бернли"га қарши ўйинни ўйлаш керак. Жамоа таслим бўлишни ўйламаслиги лозим.
Агарда "Гримсби"га қарши баҳсни ҳисобга олмасак, "Фулхэм" ва "Арсенал"га қарши ўйинларда бизга омад етишмади. Биз зўр ўйин намойиш қилдик. Бизда кўплаб вазиятлар бўлди, лекин осон голлар қўйиб юбордик. Бу деталларни яхшилаш керак.
Биз шундай кичик хатолар қилмасак, ғалаба қозона оламиз. Асосан майда хатолар қилмасликка ҳаракат қилишимиз керак", - деди Йоро.



