

“Лэмпарднинг орзуси – Примерада ишлаш ва футболчилик фаолиятида эришолмаган ишларни бажариш. У “Камп Ноу”да захира ўриндиғида ўтириб, “Барса”ни бошқаришни хоҳлайди”, дейди Баллаге.
Фрэнк Лэмпард 2019 йилдан бери “аристократлар”ни бошқармоқда. Бунгача эса у “Дерби Каунти”да ишлаган. Айни вақт “Челси” АПЛ 17 туридан кейин 26 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда бормоқда.
Аввалроқ, лондонликлар Лэмпард ўрнига бошқа мутахассисларнинг номзодини кўриб чиқаётгани айтилганди.



